Ўзбекистон МТЖнинг ўртоқлик ўйинидаги яна бир рақиби маълум бўлди

Ўзбекистон МТЖнинг ўртоқлик ўйинидаги яна бир рақиби маълум бўлди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда йиғин ташкил қилмоқда. Вакилларимиз 23 январь - якшанба куни ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

- Айни вақтда БААда йиғинни давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси якшанба куни \"Ал Ваҳда\" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган, - деди Алишер Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни бўлиб ўтиши режаланган Японияга қарши \"кунчиқар юрт\" давлатидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинганди. Аммо терма жамоамиз Дубайда 27 январда Баҳрайн, 1 февралда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.