Камерун бош мураббийи ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Кеча Африка Миллатлар кубоги ярим финалдан ўрин олган Камерун - Миср жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтганди. Унда \"эҳромлар юрти\" вакиллари пеналтилар сериясидаги 3:1 ҳисобидаги натижадан сўнг ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Антониу Консейсау ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
\"Жамоа бутун ўйин давомида ажойиб ўйин кўрсатди. Гол уриш учун тинмай ҳаракат қилдик, аммо уддалай олмадик. Биз 27 миллион камерунликлар сингари қайғудамиз. Лекин бу ҳақиқат ва уни қабул қилишимиз керак.
Биринчи бўлим шиддатли ва воқеаларга бой бўлди. Биз қўшимча бўлимлар учун куч тежашга ҳаракат қилдик. Бироқ якунда бу биз учун фойда келтирмади\", - дейди мутахассис.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Жамоа бутун ўйин давомида ажойиб ўйин кўрсатди. Гол уриш учун тинмай ҳаракат қилдик, аммо уддалай олмадик. Биз 27 миллион камерунликлар сингари қайғудамиз. Лекин бу ҳақиқат ва уни қабул қилишимиз керак.
Биринчи бўлим шиддатли ва воқеаларга бой бўлди. Биз қўшимча бўлимлар учун куч тежашга ҳаракат қилдик. Бироқ якунда бу биз учун фойда келтирмади\", - дейди мутахассис.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













