«Реал» ёки «Барселона»: Мбаппе иккиланмоқда

«Реал» ёки «Барселона»: Мбаппе иккиланмоқда
«ПСЖ»нинг 23 ёшли юлдуз-ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Бироқ француз футболчиси «Барселона» таклифини ҳам кўриб чиқишга шайлигини билдирди.

«L\'Equipe» ёзишича, «Барселона» қай тарзда ривожланмоқчи — шуниси Мбаппени қизиқтиряпти.

Хабарларга кўра, Мбаппе — каталонияликлар ёзда қўлга киритишни режалаштирган Эрлин Ҳолланга муқобил номзод.

Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси муддати 2022 йилнинг ёзида тугайди. Жорий мавсумда у Париж жамоаси учун 26 гол уриб, 17 та голли узатмани амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.