Хави ҳеч ким пайқамаган талантни топди

Хави ҳеч ким пайқамаган талантни топди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес унинг назарига тушган Бенат Турриентесни ёзда ўз жамоасига олиб келмоқчи.

20 ёшли марказий ярим ҳимоячи “Реал Сосьедад” тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумдан эътиборан, Испания чемпионатида дебютини ўтказмоқда. Биринчи жамоа сафида Ла Лига, Европа Лигаси ва Испания кубогида жами 13 та учрашув ўтказди. Истеъдодли футболчи мамлакат кубоги доирасида битта гол уришга ҳам эришди.
Хави ҳеч ким пайқамаган талантни топди
Трансферлар ихтисослашган transfermarkt порталида Бенатнинг нархи 3 миллион еврога тенглаштирилган. Лекин “Реал Сосьедад” келажаги порлоқ ўйинчи учун 50 миллион евро ундирмоқчи.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.