Янги мавсумдан бошлаб АПЛда 5 футболчи алмаштиришга рухсат берилади

Янги мавсумдан бошлаб АПЛда 5 футболчи алмаштиришга рухсат берилади
Кейинги мавсумдан бошлаб АПЛ клубларига бир ўйинда 5 та футболчи алмаштиришга рухсат берилади. Бу ҳақида АПЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Премьер Лига жамоалари 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб 5 та футболчи алмаштириш қоидасини қайтаришга келишиб олди. Энди ўйин давомида ва танаффусда 3 марта футболчиларни алмаштириш мумкин бўлади.

Шунингдек, клублар ёзги трансфер ойнаси муддатини аниқлаштириб олди. Унга кўра, трансфер бозори 10 июнда очилади ва 1 сентябрь куни ёпилади.

Бундан ташқари, АПЛда коронавирусга тест топшириш қоидаларига ҳам ўзгартириш киритилади. 4 апрелдан бошлаб футболчи ва ходимларнинг ҳафтасига икки марта топширадиган тестлари бекор бўлади ва фақат симптоматик тестларга ўтилади.

Премьер Лигада 5 футболчи алмаштириш қоидаси 2020 йил май ойида йўлга қўйилган эди. Аммо бир мавсумдан сўнг бекор қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.