Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
\"Навбаҳор\" бош мураббийи Самвел Бабаян \"Пахтакор\"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

\"Бу биринчи давранинг марказий ўйинларидан бири эди. Ўйин ва натижа ҳақида гапирсам - агар дуранг бўлганида адолатдан бўларди. Биз ҳужумда ўйнамадик. Яхши вазиятлар бўлганди. Афсуски, ҳужумларимиз ўхшамади\", - деди Самвел Бабаян.

- Голдан кейин нима учундир \"Навбаҳор\" олдинга бориш ўрнига, ўйинни ташлаб юборгандек кўринди.
- Бундай бўлмади. Биз вазият яратиб, олдинга боришга уриндик. Барча охиригача ҳаракат қилди.

- Мазмунли, жанговар ўйин кўрдик. Интизомни ушлаб турдингиз. Лекин, нима учун бу ўйин охиригача бўлмади?
- Таянч зонасида қўпол хато бўлди. Ўйин даражасига келадиган бўлсак, бу ОЧЛ даражасидаги баҳс бўлди. \"Навбаҳор\"да ҳозир жамоа янги. 60-70 фоизга янгиланган. Ўйиндан-ўйингача максимал равишда кучаямиз.

- Ўйиндаги алмаштиришларингиз мағлубиятга таъсир қилди деб ўйлайсизми?
- Йўқ. Бунга жароҳат ҳам сабаб эди. Азим Аҳмедовда жароҳат бор эди. Григалашвилида эса алмаштириш вақти келганди.

- \"Навбаҳор\" ўйин давомида аниқ ҳужум қилгани йўқ. Лекин жамоа таркиб жиҳатдан яхши. Балки яхшироқ ҳужум бўлганида ғалаба бўларди?
- Биз бугун ўз салоҳиятимизни кўрсата олмадик. Хатолар бўлди. Ҳали буни таҳлил қилиб чиқамиз. Балки ҳаддан зиёд ғалаба қозонишни истаб юборгандирмиз.

- Ўткир Юсуповнинг ўйиндан кейинги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Бу тўғрими?
- Бу вазиятни ҳали кўрмадим.

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.