Woy-Wo' интернет-тўловлар портали ишга туширилди


Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Woy-Wo\' ягона интернет-тўловлар порталини ишга туширди, дея хабар берди «Газета.uz\" сайти.
Порталда бир қанча интернет-дўконлари, шунингдек, уяли алоқа, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Етказиб берувчилар рўйхати ҳозирча катта эмас, аммо уни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.
Ишлаб чиқувчиларнинг қайд этишича, портал электрон коммерция иштирокчилари — харидорлар ва сотувчиларни бевосита боғлаб, тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда маҳсулот ва хизматларни сотиш вақтини қисқартиришга имкон туғдиради.
Портал ёки Uzcard иловасидан рўйхатдан ўтганлар Woy-Wo\' логин ва паролидан фойдаланишлари мумкин.
Порталнинг мобиль кўриниши ва мобиль иловаси яқин вақтлар ичида ишга туширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













