Метанда юрадиган нархи 1000 евродан бошланадиган илк мотоцикл тақдим этилди

Метанда юрадиган нархи 1000 евродан бошланадиган илк мотоцикл тақдим этилди
Ҳиндистоннинг Bajaj компанияси метанда ҳаракатланадиган Bajaj Freedom 125 мотоциклини серияли ишлаб чиқаришни бошлади.

Мотоциклнинг базавий версияси олд ғилдираги барабанли тормоз билан жиҳозланган. Топ версия бўлса, дискли тормозга эга. Двигател сиғими 125 куб.смга тенг бўлиб, 9,5 от кучини беради. Двигател 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда ишлайди.
Метанда юрадиган нархи 1000 евродан бошланадиган илк мотоцикл тақдим этилди
Мотоцикл иккита бакка эга. Биринчиси одатий бензин баки, у 2 литр ҳажмга эга. Иккинчси 12,5 литрли газбаллон бўлиб, у ўриндиқ остига жойлаштирилган. Бир марта тўла бензин ва газбаллон билан 330 км масофа босиб ўтиш мумкин (бензинда 130 км, газда бўлса 200 км).
Метанда юрадиган нархи 1000 евродан бошланадиган илк мотоцикл тақдим этилди
Мотоцикл соатига максимал 90 км тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Метанда юрадиган нархи 1000 евродан бошланадиган илк мотоцикл тақдим этилди
Bajaj Freedom 125 нинг базавий версияси учун 1000 евро, топ комплектацияси учун 1200 евро нарх белгиланган.
Метанда юрадиган нархи 1000 евродан бошланадиган илк мотоцикл тақдим этилди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.