Бугун Apple'нинг янги iPhone қурилмалари намойиш этилади

Технология ишқибозлари учун кутилган кун етиб келди — бугун, 9 сентябрь куни Apple компанияси ўзининг навбатдаги йирик тақдимот маросимини ўтказади.
Мазкур тақдимот компаниянинг анъанавий кузги тадбирларидан бири бўлиб, унда янги авлод смартфонлари, смарт-соатлар ва бошқа қўшимча қурилмалар намойиш этилиши кутилмоқда. Рамзий тарзда “Wonderlust” шиори остида ўтадиган тадбир соат 22:00 да старт олади.
Айрим халқаро нашрлар ва техноблогерлар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатини аллақачон эълон қилишган. Унга кўра, бугунги маросимда қуйидаги янги қурилмалар тақдим этилади:
-
iPhone 17
-
iPhone 17 Pro
-
iPhone 17 Pro Max
-
iPhone 17 Air
-
Apple Watch Series 11
-
Apple Watch Ultra 3
-
Apple Watch SE 3
- AirPods Pro 3

Айтиш жоизки, бу йилги iPhone 17 моделларида дизайнда кичик ўзгаришлар, камера сифатининг ошиши, янги A19 Bionic процессори, энергия тежамкор дисплей ҳамда сунъий интеллект имкониятлари билан интеграция қилинган функциялар кутилмоқда.












