Jaguar Land Rover киберхужумга учради

Jaguar Land Rover киберхужумга учради

Jaguar Land Rover киберхужумга учради
Jaguar Land Rover компанияси киберхужум туфайли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди. Буюк Британиядаги заводларда иш жараёни тўхтаб, ишчилар уйларига юборилди.

Компания дастлаб маълумотлар ўғирланмаганини айтган эди. Аммо орадан 11 кун ўтгач, айрим маълумотлар таъсирланганини тан олди. Қайси маълумотлар ўғирлангани ҳозирча очиқланмади.

Ҳужумни “Scattered Lapsus$ Hunters” номли гуруҳ ўз зиммасига олди. JLR IT тизимларини вақтинча ўчириб қўйди ва уларни қайта ишга тушириш устида ишламоқда.

Буюк Британия ҳукумати ва киберхавфсизлик маркази компанияга ёрдам бермоқда. Заводлар тез орада ишга қайтиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Oqiljon Muhammad
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.