Хакерлар бой крипто эгаларини нишонга олди

Хакерлар бой крипто эгаларини нишонга олди

Шимолий Корея билан боғлиқ хакерлар бу йил крипто фойдаланувчилардан 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ўғирлади. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 13 фоизига тенг.

Аввал улар криптовалюта компанияларига ҳужум қилган бўлса, энди шахсий фойдаланувчиларни нишонга олмоқда. Мутахассислар буни уларнинг ҳимоя тизимлари сустлиги билан изоҳлайди.

Ўғирланган маблағлар Шимолий Кореянинг ядро ва ракета дастурларига йўналтирилаётгани айтилмоқда. Энг йирик ҳужум ByBit биржасида амалга оширилиб, 1,4 миллиард доллар ўғирланган.

Мутахассислар айрим ҳужумлар ҳали ошкор этилмагани сабабли зарар миқдори бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Oqiljon Muhammad
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.