Охирги 15 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди

Охирги 15 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди
Охирги 15 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди

Охирги 15 йил ичида ахборот-коммуникацион технологияларининг кескин ўсиши кузатилди. Ҳисобот даврида интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди, деб хабар бермоқда kun.uz.

Бу ҳақда Халқаро электр алоқа иттифоқининг ҳисоботида маълумот берилди. Ҳужжат БМТ Халқаро учрашувининг ахборот жамияти масалалари бўйича Форумида тақдим қилинди. Тадбир Женевада 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Тадбирда турли мамлакатлардан ташриф буюрган 1 700 киши иштирок этмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда 3.2 млрд одам интернет хизматларидан фойдаланади, улардан 2 млрд нафари ривожланаётган мамлакатларда яшайди. 2000 йилда уларнинг сони 738 млн кишини ташкил қилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.