Redmi Watch 6 ва Redmi Watch 6 NFC глобал бозорга чиқди

Илгари фақат Хитой бозорида тақдим этилган Redmi Watch 6 ва Redmi Watch 6 NFC ақлли соатлари эндиликда глобал миқёсда сотувга чиқарилди. Ҳозирда ушбу қурилмалар Полша, Руминия ва Таиланд бозорларида харидорларга тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделлар 2,07 дюймли йирик АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг энг юқори ёрқинлиги 2000 нитга етади. Қурилмалар сунъий йўлдош навигацияси ҳамда 150 дан ортиқ спорт машғулотлари режимини қўллаб-қувватлайди.
Соатларнинг аккумулятор сиғими 550 мА/соатни ташкил этади, бу эса бир марта қувватлаш орқали 24 кунгача ишлаш имконини беради. Redmi Watch 6 NFC версияси эса Мастерcард ва Виса карталари ёрдамида контактсиз тўловларни амалга ошириш функциясига эга.
Нархларга тўхталадиган бўлсак, стандарт Redmi Watch 6 модели тахминан 100-120 доллар атрофида сотилмоқда. НФC функциясига эга версия эса ҳозирча фақат Полшада мавжуд бўлиб, унинг нархи тахминан 137 долларни ташкил этади.













