Vivo X300 Ultra глобал бозорга чиқди: 200 MP камерали янги флагман

Vivo X300 Ultra глобал бозорга чиқди: 200 MP камерали янги флагман

Vivo компанияси ўзининг янги флагмани Vivo X300 Ultra смартфонини Хитойдан ташқари халқаро бозорларда, хусусан, Ҳиндистонда тақдим етди. Қурилма 12/512 GB ва 16/512 GB хотира вариантларида сотувга чиқарилган бўлиб, уларнинг нархи мос равишда 1695 ва 1800 долларни ташкил етади. Шунингдек, фойдаланувчилар 295 доллар евазига 400 мм гача фокус масофасини таъминловчи телеконверторни харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда Ихбт.ком хабар беради.

Смартфоннинг асосий устунлиги унинг илғор камера тизимидир. Қурилма Зеисс оптикаси билан жиҳозланган бўлиб, асосий модул 200 мегапикселли Sony ЛЙТИА 901 сенсорига ега. Бундан ташқари, 50 мегапикселли ултра кенг бурчакли Sony ЛЙТИА 818 ва 200 мегапикселли Samsung HP0 телеобъективи ўрнатилган. Ушбу техник ечимлар суратга олиш сифатини янги босқичга олиб чиқади.

Қурилма Snapdragon 8 Елите Ген5 процессори негизида ишлайди ва 6,82 дюймли 2К АМОЛЕД дисплей билан жиҳозланган. Екран 144 Гц янгиланиш тезлигини қўллаб-қувватлайди. Дастурий таъминот сифатида Android 16 базасидаги ОригинОС 6 қобиғи ўрнатилган.

Батарея сиғими 6600 мА/соатни ташкил етиб, 90 Вт тезкор ва 40 Вт симсиз қувватлаш имкониятига ега. Шунингдек, смартфон ИП69 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган. Олдиндан буюртмалар аллақачон бошланган, етказиб бериш еса 14-майдан йўлга қўйилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.