Aurora ва McLane компаниялари Техасда ҳайдовчисиз юк ташувларни йўлга қўйди

Aurora Innovation компанияси йирик логистика гиганти McLane билан ҳамкорликда Техас штатида ҳайдовчисиз юк машиналари ёрдамида юк ташишни бошлади. Кўп йиллик синов дастурларидан сўнг, томонлар тижорий келишувга еришдилар, унга кўра Даллас ва Хюстон шаҳарлари ўртасида товарлар автоном тарзда етказиб берилади. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.
Ушбу юк машиналари тўлиқ автоном режимда ҳаракатланса-да, Паккар ишлаб чиқарувчиси билан тузилган келишувга кўра, кабинада транспорт воситасини бошқармайдиган, фақат кузатувчи вазифасини бажарувчи мутахассис бўлади. Aurora йил охиригача ушбу хизматни АҚШнинг жанубий ҳудудларидаги бошқа тақсимот марказларига ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Компаниялар 2023-йилда бошланган синов жараёнида дастлаб хавфсизлик операторлари иштирокида ишлаган бўлса, ҳозирда ҳафтасига етти кун давомида ҳайдовчисиз режимга ўтишди. Янги тизимга кўра, Aurora юк машиналари магистрал йўллардаги узоқ масофали қатновни амалга оширади, сўнгра юклар маҳаллий етказиб бериш учун McLane ҳайдовчиларига топширилади.
Ушбу шартнома Aurora учун муҳим қадам бўлиб, компания ўз технологиясини тижоратлаштириш ва даромад келтирувчи операторга айланиш йўлида фаол иш олиб бормоқда. Аввалроқ Детмар Логистикс ва Ҳирсчбач Мотор Линес каби компаниялар билан ҳам шартномалар имзоланган еди.













