Россияда ҳудудлараро мобил рақамни сақлаб қолиш имконияти яратилди

Россия ҳукумати фуқароларга бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда ўз мобил телефон рақамини сақлаб қолиш ҳуқуқини берувчи қарорни тасдиқлади. Ушбу янгилик 1-сентабрдан кучга киради ва абонентларга яшаш жойини ўзгартирганда рақамни йўқотмаслик имконини беради. Бу ҳақда Ихбт.ком хабар беради.
Рақамни сақлаб қолиш учун алоқа операторига тегишли ариза билан мурожаат қилиш кифоя. Аризани шахсан ёки масофавий тарзда — операторнинг расмий сайти, кўчирилган рақамлар базаси оператори портали ёки Россиянинг «Госуслуги» давлат хизматлари портали орқали юбориш мумкин.
Ҳозирги вақтда бошқа шаҳарга кўчганда рақам сақланиб қолса-да, абонент ески тариф режасидан фойдаланишда давом етади. Бу еса янги ҳудуддаги абонентларга қўнғироқ қилиш харажатларини сезиларли даражада ошириб юбориши мумкин еди.
Янги қоидага кўра, ендиликда операторни ўзгартирганда ҳам рақамни сақлаб қолиш имконияти тақдим етилади. Ушбу ўзгариш 2035-йилгача алоқа тармоғини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.
Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, ушбу қадам алоқа хизматларини янада қулай ва мослашувчан қилишга хизмат қилади. Шунингдек, бу соҳадаги рақобатни кучайтириш ва абонентлар учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.













