Москвада мобил интернет чекланиши мумкин

Москвада мобил интернет чекланиши мумкин

Россиянинг «Ростелеком» алоқа оператори Москвадаги абонентларини яқин кунларда мобил интернет тезлигида чекловлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Компания хабарига кўра, ушбу ҳолат 9-май кунига қадар давом етиши еҳтимоли бор. Бу ҳақда Ихбт.ком хабар беради.

Оператор фойдаланувчиларга ушбу даврда интернетга уланиш учун Wi-Fi тармоқларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Чекловлар байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни билан боғлиқ екани айтилмоқда.

Аввалроқ MTS ва «Билайн» операторлари ҳам шунга ўхшаш баёнотлар билан чиққан еди. Хусусан, MTS чекловлар нафақат Москва шаҳри, балки Москва вилоятига ҳам тааллуқли бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Мутахассисларнинг қайд етишича, мобил интернет ўчирилган тақдирда фойдаланиш мумкин бўлган «оқ рўйхат»даги сайтлар тизими ҳозирча Москвада тўлиқ ишламаяпти. Шу сабабли фойдаланувчилар тармоққа уланишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.