Ethos експертлар тармоғи учун a16zдан 22,75 миллион доллар сармоя олди

Компаниялар лойиҳалар учун маслаҳат ёки фикр излаганда одатда LinkedIn ёки ГЛГ, Тҳирд Бридге ва АлпҳаСигҳц каби анъанавий експерт тармоқларига мурожаат қилишади. Бироқ, кўпинча бу платформалар мутахассисларни фақат лавозимига қараб саралаши сабабли сифатли натижаларни тақдим ета олмайди. Лондонлик стартап Ethos сунъий интеллект ёрдамида ушбу жараённи тубдан ўзгартиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.
Ethos експертлар учун овозли тизим орқали рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим етади. Бу жараён мутахассисларнинг иш унвонларида кўрсатилмаган чуқур билим ва тажрибаларини аниқлашга ёрдам беради. Компаниялар еса табиий тилдаги сўровлар орқали ўз лойиҳалари учун енг мос номзодларни топишлари мумкин. Масалан, платформа “молия автоматизацияси билан шуғулланувчи ва нуфузли инвесторлар томонидан молиялаштирилган стартапларда ишлаган мутахассисларни топиш” каби мураккаб сўровларга аниқ жавоб бера олади.
Яқинда Ethos a16z бошчилигидаги Сериес А инвестиция босқичида 22,75 миллион доллар маблағ жалб қилди. Ушбу босқичда Генерал Каталйст, ХТХ Маркец, Евантик Капитал ва Коммон Магик каби компаниялар ҳам иштирок етди. a16z вакили Аниш Ачаря анъанавий платформалар фақат юзаки маълумотларни тақдим етишини, Ethos еса овозли интервюлар орқали мутахассисларнинг ҳақиқий салоҳиятини очиб беришини таъкидлади.
Стартап 2024-йилда Жамес Ло ва Даниел Манковитз томонидан асос солинган. Ло илгари МкКинсей ва СофтБанк компанияларида ишлаган бўлса, Манковитз DeepMindда сунъий интеллект бўйича тадқиқотчи сифатида фаолият юритган ва Gemini ҳамда АлпҳаДев лойиҳаларида иштирок етган. Таъсисчиларнинг мақсади — инсонлар, компаниялар ва маҳсулотлар ўртасидаги билимлар графигини тўғри алгоритмлар ёрдамида боғлашдир.













