Хитойнинг Тианжоу-10 юк кемаси орбитага муваффақиятли учирилди

Хитой ўзининг космик дастурини жадал ривожлантиришда давом этмоқда. 11-май куни эрталаб Хайнан оролидаги Венчан космодромидан Тианжоу-10 юк кемаси Тиан-гун миллий орбитал станцияси томон муваффақиятли учирилди. Парвоз учун Чангженг-7 ракета-ташувчисидан фойдаланилди ва жараён ҳеч қандай муаммосиз амалга ошди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Учирилгандан тахминан 10 дақиқа ўтгач, кема ракетадан ажралиб, белгиланган орбитага чиқди. Хитойнинг бошқариладиган космик парвозлар дастури бошқармаси қуёш панеллари штат режимида очилганини тасдиқлади. Яқин вақт ичида аппарат орбитал станция билан автоматик туташувни амалга оширади.
Тианжоу-10 станцияга ёқилғи, тайконавтлар учун озиқ-овқат захиралари, илмий тадқиқот ускуналари ҳамда очиқ космосга чиқиш учун мўлжалланган янги скафандрни етказиб беради. Бу Тианжоу юк кемалари сериясининг 10-миссияси, Хитой бошқариладиган дастурининг 39-учирилиши ва Чангженг ракеталари оиласи учун 641-парвоз бўлди.













