Россияда обуналарни бекор қилгандан сўнг пул ечиб олиш тақиқланди

Россияда обуналарни бекор қилгандан сўнг пул ечиб олиш тақиқланди

Россияда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар онлайн обуналар ва мунтазам тўловлар тизимини тартибга солади. Роспотребнадзор хабарига кўра, эндиликда сервислар фойдаланувчи хизматдан расман воз кечган тақдирда, аввал сақланган тўлов маълумотларидан фойдаланиб пул ечиб ола олмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қоидалар стриминг платформалари, иловалар, булутли хотиралар ва электрон ҳужжат айланиш тизимлари каби обуна моделида ишлайдиган барча сервислар учун амал қилади. Компаниялар фойдаланувчиларга обунани электрон шаклда бекор қилиш имкониятини яратиши ва шундан сўнг ҳар қандай тўлов уринишларини тўхтатиши шарт.

Шунингдек, истеъмолчи хизматдан исталган вақтда, жумладан, навбатдаги тўлов ҳақида хабарнома олгандан кейин ҳам воз кечиш ҳуқуқига эга бўлди. Агар фойдаланувчи обунани бекор қилганидан кейин ҳам маблағ ечиб олинса, компания ушбу пулни тўлиқ қайтариб бериши керак.

Ушбу қоида фақатгина хизматдан амалда фойдаланилган давр учун тўловларни истисно қилади. Қолган барча ҳолатларда сервислар фойдаланувчининг банк картаси маълумотларини унинг розилигисиз тўловлар учун ишлата олмайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.