Россияда Wi-Fi нуқталарига бўлган талаб кескин ошди

Россияда Wi-Fi нуқталарига бўлган талаб кескин ошди

Россиянинг «Ростелеком» компанияси президенти Михаил Осеевский мобил интернетдаги узилишлар бизнес ва давлат идоралари томонидан Wi-Fi нуқталарини яратишга бўлган талабни оширганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мижозлар интернетдаги чекловларни бугунги куннинг ажралмас воқелиги сифатида қабул қилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания раҳбари Wi-Fi инфратузилмасини ривожлантириш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга ошганини таъкидлади. «Ростелеком» айниқса жанговар ҳаракатлар чизиғига яқин ҳудудларда аҳоли учун бепул Wi-Fi лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Михаил Осеевский компания ушбу узилишлардан катта фойда кўраётгани ҳақидаги фикрларни рад этди. Унинг қўшимча қилишича, бу лойиҳалар кўпроқ ижтимоий аҳамиятга эга ва вазият барқарорлашгач, барчаси ўз маромига қайтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.