Beeline Business Bee-service хизматини ишга туширди

Beeline Business Bee-service хизматини ишга туширди
Beeline Business Bee-service хизмати ишга туширилганлиги ҳақида хабар беради. Мазкур хизмат ёрдамида корпоратив мижозлар ҳужжатларнинг сканнер қилинган қоғозли нусхаларисиз тариф режаларини ўзгартиришлари, қўшимча хизматларни ёқишлари/ўчиришлари, шунингдек абонент рақамини блок ҳолатига туширишлари/чиқаришлари мумкин. Бунинг учун 0628@beeline.uz электрон манзилига сўров юбориш лозим.

Электрон сўровлар ҳар куни соат 9:00дан 22:00гача умумий навбат тартибида кўриб чиқилади. 22:00дан кейин юборилган сўровлар ундан кейинги кунда кўриб чиқилади. Хизматни ёқтириш учун Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида қўшимча битим имзолаш, шунингдек сўровлар амалга ошириладиган электрон манзилни кўрсатиш лозим.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.