Хитойликлар iPhone X нинг клонини оргинал модель чиқмасидан ҳам аввал ихтиро қилиб бўлишди

Хитойда iPhone X флагманининг клони аллақачон сотувга чиқди. Ушбу гаджет ташқи кўриниш жиҳатидан Америка моделидан мутлақо фарқ қилмайди.
Янги телефонга Hotwav Symbol S3 номи берилган бўлиб, у Android 8.0 Oreo операцион тизими назоратида ишлайди. Телефон 6 дюмли экран, 12 мп ва 2 мп ли камералар, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ ички ҳотирага эга.
“Ушбу гаджет фақатгина Хитой бозори учун ишлаб чиқарилиши таҳмин қилинмоқда” дейди хорижий нашрлардан бири.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













