Google Translate матнларни системанинг ҳар қандай қисмида таржима қилишни ўрганди


Android 6.0 Marshmallow операцион системаси чиқиши билан Google Play дўконида тизимнинг ҳар қандай қисмида матнларни таржима қилишга имкон берувчи Google Translate иловасининг янгиланган намунаси пайдо бўлди. Бу ҳақда Google расмий блогига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Таржимон илованинг янги намунасида матнларни таржима қилиш учун тизим ойнасининг ҳар қандай қисмидаги матнни белгилаб, меню контексидаги керакли нуқтачасини босиш кифоя қилади. Таржима янги очилган ойнада пайдо бўлади.
Янги вазифадан фақатгина Android 6.0 Marshmallow ОС ўрнатилган смартфонлар эгалари фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













