Пластик картадан кичикроқ. Японлар энг митти смартфонни сотувга чиқарди

Пластик картадан кичикроқ. Японлар энг митти смартфонни сотувга чиқарди
Япониянинг FutureModel компанияси ҳажми кредит картасидан кичикроқ (90х50 миллиметр) бўлган NichePhone-S Android-смартфонни сотувга чиқарди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Унинг қалинлиги 6,5 мм, оғирлиги эса 38 граммни ташкил этади.

Смартфон 2 ядерли MediaTek MT6572A процессори билан бошқарилади ва 550 мА/соат сиғимли батарея билан жиҳозланган.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ишонч билдиришича, бу батарея смартфон 72 соат ишлаши учун кифоя қилади (унда 3 соат узлуксиз гаплашиш мумкин).

Ушбу митти смартфон Android 4.2 операцион тизимида ишлайди ва Bluetooth, 3G, LTE ва модем режимини қўллаб-қувватлайди.

NichePhone-S фойдаланувчилари овозли қайдларни ёзиб олиши, шунингдек, «булут»дан мусиқа қўйиши мумкин.
Пластик картадан кичикроқ. Японлар энг митти смартфонни сотувга чиқарди
Бу смартфонни ҳамёнга солиб юриш мумкин, калькульяторни эслатадиган бу смартфоннинг нархи ҳам ҳамёнбоп - 88 доллар. Ўзбекистондаги расмий курс бўйича бу 710 минг сўмга яқинни ташкил этади.
Пластик картадан кичикроқ. Японлар энг митти смартфонни сотувга чиқарди
Пластик картадан кичикроқ. Японлар энг митти смартфонни сотувга чиқарди
Пластик картадан кичикроқ. Японлар энг митти смартфонни сотувга чиқарди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.