Криптовалюта янги молиявий инқирозни келтириб чиқариши мумкин

Криптовалюта янги молиявий инқирозни келтириб чиқариши мумкин
Криптовалютани тартибга солувчи нормаларни ишлаб чиқиш зарур. Акс ҳолда молиявий инқироз юз бериши мумкин. Шарқий Лондон университети ўқитувчиси Ива Салами шундай хулосага келди, деб ёзмоқда «Дарё».

Экспертнинг айтишича, 2009 йилда ўйлаб топилган криптовалюта, масалан, биткоин шу вақтгача бирорта қонунчиликка киритилмаган, шунинг учун бундай электрон пулларни валюта, қимматли қоғоз, товар ёки хизмат деб атаб бўлмайди.

Криптовалюта пул сифатида ишлаши учун жамғарма вазифасини бажариши, яъни ўз харид қобилиятини сақлаб қолиши керак. Қиймати тез ўзгараётган биткоин эса бу талабга жавоб бермайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.