Samsung телевизорлари қутисидан уй ҳайвонлари учун уйча ясаш мумкин бўлади

Фото: Samsung
Samsung компанияси мушук ва кучукларга уйча ясаш мумкин бўлиши учун телевизорларга мўлжалланган қути дизайнини ўзгартиришга қарор қилди, деб ёзади Gizmodo.
Уйчанинг катталиги харид қилинган телевизор диагоналига боғлиқ бўлади. Катта қутидан мушук учун уй ясаса бўлади.
Хабарда айтилишича, қутидан уйчани териш қийин эмас: қутидаги нуқталарни қалам билан бирлаштириб олиб, деталларни қирқиш ва уларни йўриқнома бўйича бир-бирига маҳкамлаш керак. Йўриқномани эса қутидаги QR-код бўйича юклаб олиш мумкин.
Мушук ёки кучугининг уйчасида Samsung логотипини кўришни истамайдиганлар, қутини бўёқ ёки фломастер билан бўяб қўйиши мумкин, — дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Samsung компанияси мушук ва кучукларга уйча ясаш мумкин бўлиши учун телевизорларга мўлжалланган қути дизайнини ўзгартиришга қарор қилди, деб ёзади Gizmodo.
Уйчанинг катталиги харид қилинган телевизор диагоналига боғлиқ бўлади. Катта қутидан мушук учун уй ясаса бўлади.
Хабарда айтилишича, қутидан уйчани териш қийин эмас: қутидаги нуқталарни қалам билан бирлаштириб олиб, деталларни қирқиш ва уларни йўриқнома бўйича бир-бирига маҳкамлаш керак. Йўриқномани эса қутидаги QR-код бўйича юклаб олиш мумкин.
Мушук ёки кучугининг уйчасида Samsung логотипини кўришни истамайдиганлар, қутини бўёқ ёки фломастер билан бўяб қўйиши мумкин, — дейилади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













