Саримсоқ қайси касалликларда хавф туғдириши мумкин?

Саримсоқ қайси касалликларда хавф туғдириши мумкин?

Саримсоқ халқ табобатида энг кўп қўлланадиган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. У иммунитетни мустаҳкамлаш, қон айланишини яхшилаш ва шамоллашга қарши фойдали экани билан машҳур. Таркибидаги табиий моддалар организмга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бироқ мутахассисларнинг айтишича, саримсоқ ҳамма учун бирдек фойдали эмас. Ошқозон яраси, гастрит ёки ичак билан боғлиқ муаммолари бор инсонларда саримсоқ касаллик аломатларини кучайтириши мумкин. Айниқса, уни оч қоринга истеъмол қилиш ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, қон суюлтирувчи дори ичадиган инсонларга ҳам саримсоқни меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки у қон айланишига таъсир қилиб, айрим ҳолатларда қон кетиш хавфини ошириши мумкин. Паст қон босимига эга инсонларда эса саримсоқ ҳолсизлик ёки бош айланишини кучайтириши эҳтимоли бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.