Ўзбекистонда 17—18 октябрь кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 17—18 октябрь кунлари қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 17—18 октябрь кунлари қор ёғиши кутилмоқда

17—18 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, 18 октябрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Mulohaza.uz» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 17 октябрь оқшомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 18 октябрь оқшомида эса Ўзбекистоннинг бошқа алоҳида жойларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бундан ташқари, 17—18 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.

13 октябрь куни кундузи ва 14 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг алоҳида тоғли ҳудудларида биринчи қор ёққани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.