Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистонда 15—16 март кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 25 даражагача илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари баъзи жойларида 15 март куни ёмғир ёғиши мумкин, 16 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.