Ўзбекистон ва Қирғизистон бирга тиббий буюмлар ишлаб чиқаради

Ўзбекистон ва Қирғизистон бирга тиббий буюмлар ишлаб чиқаради
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Бишкек” эркин иқтисодий зонасида тиббий буюмларни қўшма ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда, деб Kursiv Media хабар берди.

Лойиҳа Ўзбекистон-Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси (ЎҚРЖ) вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқариш билан “Санрайд” компанияси шуғулланади, маҳсулотлар Қирғизистондаги шифохоналар ва поликлиникаларга етказиб берилади.

ЎҚРЖ лойиҳага инвестиция жалб этиш ва молиялаштириш шартлари бўйича маслаҳатлар тақдим этади.

Жами 14 та қўшма соғлиқни сақлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.