Хоразм маҳаллалари инфратузилмасига $61 млн ажратилади

Хоразм маҳаллалари инфратузилмасига $61 млн ажратилади
Хоразм вилоятининг 49 та маҳалласи инфратузилмасини ривожлантириш учун $61 миллион маблағ ажратилади, деб Kursiv.media хабар берди. Маблағ халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга тақдимотда маълум қилинди.

Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан кам таъминланган маҳаллаларда бизнес инфратузилмасини янгилаш учун 233 миллиард сўм ажратилади. Яна 10 та маҳалла 10 миллиард сўм олиши мумкин.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти учун махсус дастур ишлаб чиқилади — унга кўра, маҳаллаларда, кўчаларда ва йўл четларида 10 миллион гужум кўчатлари экилади.

Эслатиб ўтамиз, Австриянинг Bauer компанияси кўмагида 7,5 минг гектар ерда суғоришнинг замонавий — ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилади. Пилот лойиҳа жорий йилнинг ўзида бошланиши режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.