Саида Мирзиёева Москвада Сергей Кириенко билан учрашди

Саида Мирзиёева Москвада Сергей Кириенко билан учрашди
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Москва шаҳрида Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг мустаҳкам пойдевори экани алоҳида таъкидланди.
Саида Мирзиёева Москвада Сергей Кириенко билан учрашди
Ёшлар ва кадрлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарларнинг янги авлодини тарбиялаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор экани таъкидланди.
Саида Мирзиёева Москвада Сергей Кириенко билан учрашди
«Таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди: Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор етакчи университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.