Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи 25 июн куни якунига етди. Тарихдаги биринчи бўлган ушбу ташриф Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларида янги босқични бошлаб берди ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожи учун кенг имкониятлар очди.

Давлат раҳбари 24 июн куни Улан-Батор шаҳрида президент Ухнаагийн Хурэлсух билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди. Амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва саноат соҳаларида кооперацияни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди
Якунда Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди.

Президентлар рафиқалари билан икки мамлакат санъат усталарининг қўшма концертида иштирок этди.

25 июн куни давлат раҳбари рафиқаси билан «Их Тэнгэр» мажмуасига ташриф буюрди. Президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экди. Анъанавий «Наадам» ўйинлари томоша қилинди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.