Нукус ва Урганчда ҳавода чанг меъёридан 20 баробар ошди

Нукус ва Урганчда ҳавода чанг меъёридан 20 баробар ошди

22 август куни Нукус ва Урганч шаҳарларида кучли шамол таъсирида ҳавода чанг заррачалари кескин кўпайди, деб Uz24.uz хабар берди. Шамол тезлиги 9,2–10 км/соат бўлган.

Маълумотга кўра, Урганчда соат 15:00 дан 16:00 гача PM10 заррачалари меъёридан 1,1–5,1 марта, PM2,5 заррачалари эса 2,9–13,9 марта ошган. Нукусда эса PM10 заррачалари меъёридан 3,3 марта, PM2,5 заррачалари эса 20 мартагача кўпайган.

Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Атмосферадаги чанг кўпайиши нафас олиш органларига ва умумий соғлик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.