Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади

Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади

2025 йил 14-октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Мирзо Улуғбек тумани “Буюк Ипак Йўли” маҳалласининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ Матбуот хизмати хабар берди.

Газ узилиши режалаштирилган таъмирлаш ишлари сабабли амалга оширилади. Таъмирлаш якунлангач, газ таъминоти қайта тикланади.

Газ таъминоти корхонаси юзага келган ноқулайликлар учун аҳолиден узр сўрашини маълум қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.