Самарқандда 15 та Nexia 3 онлайн аукционга қўйилди

Самарқандда 15 та Nexia 3 онлайн аукционга қўйилди

Самарқандда 15 та Nexia 3 онлайн аукционга қўйилди
Самарқанд вилояти Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилишича, қарздорлардан ундириб олинган 15 та Nexia 3 автомобиллари онлайн аукционга қўйилган. Ушбу автомобиллар газ баллон ускуналари билан жиҳозланган.

Машиналарнинг бошланғич нархи 62,8 миллион сўмдан 71,2 миллион сўмгача белгиланган. Аукционда қатнашиш учун аризалар қабул қилиш муддати жорий йилнинг 7-ноябригача давом этади.

Ариза топшириш учун e-auksion.uz сайтидан керакли лотни топишингиз мумкин. Шунингдек, сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида юридик шахсларга тегишли бўлган ва қарздорлик туфайли Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мусодара қилинган юзлаб автомобиллар савдога қўйилгани маълум қилинди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.