Президент Мирзиёев тиббиёт университетига ташриф буюради

Президент Мирзиёев тиббиёт университетига ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюради. Давлат раҳбари мазкур олийгоҳдаги таълим ва илмий фаолият билан яқиндан танишади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтика соҳаси ходимларига давлат мукофотлари топширилиши кўзда тутилган. Президент мукофот соҳиблари билан учрашиб, соҳа ислоҳотларининг самарадорлиги ва келгуси йил учун белгиланган устувор йўналишлар ҳақида фикр алмашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.