Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб ноодатий илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб ноодатий илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ўзгидрометнинг 15–16 ноябрь учун берган маълумотига кўра, мамлакатда дам олиш кунлари хушманзара ва анча илиқ об-ҳаво ҳукм суради. Ёғингарчилик эҳтимоли кўринмайди.

Маълумотга кўра, ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи эса 17–22 даража атрофида бўлади. Мутахассислар фикрича, бу кўрсаткичлар ноябрь ўрталари учун одатийдан 3–5 даража юқорироқ.

Шарқдан енгил шамол эсиб туради, ўта кучли тебранишлар кутилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво тинч: ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 4–6 даража, кундузи эса 18–20 даража атрофида бўлади.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.