Ўзбекистонда яна зилзила кузатилди

Ўзбекистонда яна зилзила кузатилди

Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида яна ер силкиниши қайд этилди. Мамлакат сейсмологлари маълумотига кўра, эпицентрдаги тебранишлар кучланиши 3 баллни ташкил этган.

Поп туманида 2–3 балл атрофидаги силкинишлар ҳис қилинган бўлиб, марказдан тахминан 14 километр узоқликда рўй берган. Данғара туманида эса 2 балл даражасидаги ер қимирлаши кузатилган — масофа 26 километрни ташкил этган.

Мутахассислар ҳозирча хавотирли ҳолат йўқлигини айтишмоқда. Ер қимирлаши оқибатлари ўрганилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.