Қимор сайтларига зарба: 70 дан ортиқ портал блокланди

Ўзбекистон Рақобат қўмитаси қимор ўйинларини тарғиб қилувчи сайтлар фаолиятини ўрганиб чиқди. Мониторинг давомида жами 86 та интернет ресурси текширилди ва уларнинг аксарияти амалдаги қонунчилик талабларини бузганлиги аниқланди.
Таҳлил натижаларига кўра, қонунга зид фаолият юритган 70 га яқин сайт блокланган. Ушбу ресурслар фойдаланувчиларга пул тикиш, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва ноқонуний қимор платформаларини реклама қилган.
\"Реклама тўғрисида\"ги Қонуннинг 46-моддасига биноан, Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг рекламасига қатъий тақиқ қўйилган. Рақобат қўмитаси мазкур талаб бузилган ҳолатларда чоралар кўришни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













