27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда

27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда
27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда

Бошланаётган янги иш ҳафтасида сизга омад тилаган ҳолда 27 февраль, душанба куни учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этамиз.

​Демак, 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +16... +18, кечаси эса +3.. +5 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, деб ёзади \"Qalampir\".

Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорат +10... +15, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорат ўзгариб туради. Кундузи +13... +18 даража иссиқ кузатилади. Бухоро ва Навоийда кечаси ҳаво ҳарорати +2... +7 даража илиқ бўлади. Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда 0... +5 даража бўлиши айтилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда деярли бир хил об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +5... +10 кечаси, 0... +5 даража бўлади.

27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилади. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +5... +10 бўлиши кутилмоқда.

Ҳар қандай об-ҳавода ҳам бошлаган ишингиз бароридан келсин. Ҳафтани хуш кайфият билан бошласангиз, албатта, омад сизга кулиб боқади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.