Саида Мирзиёева Ашимбаев билан ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Ашимбаев билан ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилди

Кеча, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказди.

Мулоқот очиқ, самимий ва дўстона руҳда кечди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражада шаклланган ўзаро ишонч, қўшничилик ва яқин ҳамкорликка таянадиган муносабатлар тобора фаол ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Саида Мирзиёева Ашимбаев билан ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилди

Томонлар, айниқса, 2025 йил икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим ва самарали босқич бўлганини таъкидлади. Бу даврда ўзаро мулоқотлар изчиллашиб, ҳамкорликнинг амалий йўналишлари кенгайгани алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда парламентлараро алоқаларни янада жонлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар йўналишда қўшма ташаббусларни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар бу соҳалардаги имкониятлар катта экани ва улардан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Саида Мирзиёева Ашимбаев билан ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилди

Якунда эса икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик келгусида ҳам изчил давом этиши, муносабатлар янги лойиҳалар ва янги қадамлар билан бойиб боришига ишонч билдирилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.