Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, ер силкиниши соат 14:54 да кузатилган. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 249 км жануби-шарқ йўналишида жойлашган. Магнитудаси — 3, чуқурлиги эса 10 км. Эпицентр Қува тумани, Ўзбекистон ҳудудига тўғри келган. Координаталари: 40,55 даража шимолий кенглик ва 72,03 даража шарқий узунликда.

Маълумотларга кўра, зилзила Ўзбекистон ҳудудининг бир қатор туманларида турлича куч билан сезилган.

Сезилиш даражаси қуйидагича:

Қува туманида — 2-3 балл (4 км);

Шаҳрихон туманида — 2 балл (16 км);

Тошлоқ туманида — 2 балл (18 км);

Бўстон туманида — 2 балл (19 км);

Асака туманида — 2 балл (20 км).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.