Энди Электросамокат минишга ҳам "права" керак бўлади

Энди Электросамокат минишга ҳам "права" керак бўлади

Ҳукуматнинг янги қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларга кўра, эндиликда нафақат скутер ва мопедлар учун, балки тезлиги соатига 25 км/соатдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см³ гача бўлган ички ёнув двигатели ёки номинал қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик мототранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун ҳам А1 тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.

Эслатиб ўтсак, ўтган йил октябрда скутер ва мопед ҳайдовчилари учун “енгиллик бериш” мақсадида А1 тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий қилинган эди. Ўша пайтда кўпчилик бу ўзгаришни жиддий қабул қилмаган.

Янги қоидалардан келиб чиқиб айтганда, энди ҳатто электросамокатдан фойдаланишга ҳам права керак бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.