Мажлисда жиноятчиликка қарши янги қонун қабул қилинди

Мажлисда жиноятчиликка қарши янги қонун қабул қилинди

Мажлисда жиноятчиликка қарши янги қонун қабул қилинди

Мажлисда депутатлар Олий Мажлис доирасида уюшган жиноятчилик ва жамоат жойларидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Муҳокамаларда амалда баъзи уюшган гуруҳлар безорилик содир этгани учун енгил жавобгарлик билан қутулиб қолаётгани, бу эса жамиятда жазосизлик муҳитини кучайтираётгани таъкидланди.

Қонун лойиҳасига кўра, безорилик жинояти учун жавобгарлик сезиларли даражада оғирлаштирилмоқда. Ҳужжатда бир гуруҳ шахслар томонидан такроран, қурол қўллаб ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қаршилик кўрсатган ҳолда содир этилган ҳаракатлар учун қаттиқроқ жазо чоралари белгиланиши кўзда тутилган.

Таклиф этилган ўзгартишларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси янги 4-қисм билан тўлдирилиб, уюшган гуруҳ томонидан ёки оғир тан жароҳати етказган ҳолда содир этилган безорилик учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилади. Ҳозирги амалдаги меъёрларда эса бундай ҳолатлар учун 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Шунингдек, мансаб ваколатидан фойдаланиб жиноий гуруҳларни қўллаб-қувватлаган шахслар учун ҳам қатъий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундай шахсларга нисбатан шартли озодликдан аввал чиқариш имконияти чекланиши мумкин. Бироқ агар шахс жиноий гуруҳ фаолияти ҳақида олдиндан хабар бериб, оғир оқибатларнинг олдини олишга ёрдам берса, у жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Қонун лойиҳасида яна бир муҳим жиҳат — жанговар спорт турлари бўйича мусобақаларни ноқонуний ташкил этиш ёки ўтказиш учун жиноий жавобгарлик жорий этиш таклиф этилмоқда. Таҳлилларга кўра, 2025 йил давомида ММА ва шунга ўхшаш учта ноқонуний мусобақа ўтказилгани қайд этилган.

Муҳокамалар якунларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди ва кейинги босқичларда янада кенгроқ кўриб чиқилиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.