Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказига асосланиб Kun.uz\'нинг хабар беришича, 26-28 июнь кунлари республикамизнинг баъзи вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиб, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/сек тезлик билан эсади, баъзи жойларда 7-12 м/сек гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-26° атрофида бўлади. 26-30 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5-10 м/сек тезлик билан эсади, 15-20 м/сек гача кучайиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-21°, кундузи 34-36° атрофида бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.