Қорақалпоғистонлик 3-синф ўқувчиси мультфильм яратди

Қорақалпоғистонлик 3-синф ўқувчиси мультфильм яратди
Мўйноқ туман халқ таълими бўлимига қарашли «Баркамол авлод» болалар маркази ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Қорақалпоғистонлик 3-синф ўқувчиси мультфильм яратди
Тумандаги 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси, «Компьютер графикаси» тўгараги аъзоси Аллаяр Қалбаев ўқув йили давомида иқтидорли болалар қаторида «Болалар техникавий ижодкорлиги» фестивалининг туман, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон босқичларида кино-видео ҳаваскорлик йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олди.

— Кўрик-танловда компьютер имкониятларидан фойдаланиб тайёрлаган «Менинг уйим» мультфильмим ва тумандаги ўзгаришлар акс этган «Бугунги Мўйноқ» видеоролиги билан иштирок этдим, — дейди 3-синф ўқувчиси Аллаяр Қалбаев.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.