Давлат бошқаруви органлари тизими ихчамлаштирилади

Давлат бошқаруви органлари тизими ихчамлаштирилади
Давлат бошқаруви органлари тизими ихчамлаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, давлат бошқаруви ва ижро этувчи ҳокимият органлари тизимини янада ихчамлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқилади.

Бунда қуйидагилар инобатга олинади:
  • ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этиш асослари тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш;
  • ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқий мақомининг чегаралаб қўйиш уларнинг давлат аппаратидаги аниқ ўрни ва ролини аниқлаш, вазифаларнинг такрорланиши ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларининг мавжудлиги инобатга олиш;
  • ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегараси белгилаб бериш.

2019 йил 1 июлга қадар пухта асосланган таклифлар тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Масъул ижрочилар - Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.