Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилиши мумкин:

“Давлат органлари мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузиши, нотўғри давлат статистика ҳисоботларини тақдим қилиши, - энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.